ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЎЗ ИЖРОСИНИ ТОПДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 18-Қораполвон сайлов округи депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари номига юборилган депутатлик сўрови ижроси таъминланмоқда.
Депутатлик сўровида Қораполвон маҳалласи ҳудудида жойлашган оилавий шифокорлик пункти биносининг таъмирталаб ҳолати, фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яхшилаш масаласи кўтарилган эди.
Мазкур мурожаат натижасида Қораполвон оилавий шифокорлик пункти биносида таъмирлаш ишлари бошланди.
Ушбу ишлар якунлангач, тиббиёт муассасасида аҳолига муносиб ва қулай шароитларда тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари янада яхшиланади.
Депутат томонидан таъмирлаш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда якунланиши жамоатчилик назорати тартибида кузатиб борилади.