Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси С.Темиралиев томонидан Туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги PQ-186-сонли қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
🔹 Ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соҳа инфратузилмасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш замонавий тиббий хизматларни борасида ишлар таҳлил қилинди.
🗣 Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижалари масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгуси вазифалар белгилаб олинди.
🤝 Бундай ўрганиш ва муҳокамалар соҳа самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.