35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘✨

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С. Темиралиев томонидан Себзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 🔍

Ўрганиш давомида маҳалладаги ички йўллар, санитария ҳолати, ичимлик суви, ташқи ёритиш 💡, ирригация тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектларининг ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиниб, улар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланди. 🗣

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудуд ободлигини янада яхшилаш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. 🤝📝

Slide 1 of 1