Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имомов томонидан Янгиқўрғон тумани Қўриқ маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммо ва таклифларини аниқлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ёшлар етакчиси томонидан юритилаётган ҳужжатлар, амалга оширилган тадбирлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш ҳолати ҳамда уларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Slide 1 of 2