Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалар ҳамда инфратузилма билан боғлиқ ҳолатлар жойида кўздан кечирилди.
Аниқланган муаммолар депутат томонидан махсус “Муаммоларни қайд этиш дафтари”га киритилди. Ушбу масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилиши белгиланди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ижобий ҳал этилишига кўмаклашишдан иборат.
Slide 1 of 2