Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б. Хушмуродова олиб борди.
Сессияда Қашқадарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Махмадалиевнинг маҳаллий бюджетнинг 2024 йил 9 ойликдаги ижроси юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Қодировнинг Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш ҳамда вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси директори Қ.Жураевнинг иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари)ни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.