Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши фаолиятидан.
янв.21
Косонсой тумандаги ДМТТ лар фаолияти депутатлар назоратида.
янв.21
“Vatan uchun, xalq uchun, millat uchun” shiori ostida Mustaqillik bayrami va Birinchi qo'ng'iroq «Bilimlar kuni»
янв.21
Сиёсий партиялар ҳамкорлиги.
янв.21
Косонсой туманида ўтказилган тадбир тавсилотлари
янв.21
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш бўйича маҳалла раислари, профилактика инспектори билан семинар мулоқот ўтказилди
янв.21
ЎзЛиДеП партияси хотин - қизлар бўлими билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
янв.21
Доимий комиссия қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Косонсойдаги "Муғ қалъаси" тобора ўз сирларини очиб бормоқда.
янв.21
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликдаги ишлар
Етакчилар сермаҳсул музокараларни якунладилар

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев музокаралар бўйича
МУНОСАБАТИ.

Давлатимиз рахбари уч мамлакат халқлари манфаатлари йўлида стратегик шерикликни ривожлантириш борасидаги қатъий сиёсий иродани яққол намоён этган учрашувнинг самарали якунларини юксак баҳолади.

Музокараларда транзит йўлакларини ривожлантириш, жумладан, Туркманбоши ва Боку портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш,
замонавий логистика инфратузилмасини биргаликда шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Миллий транспорт тизимлари интеграциясини чуқурлаштириш мақсадида минтақадаги мавжуд ва истиқболли йўналишларни ўзаро
боғлаш режалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон бу борада ўзаро мувофиқлашган сиёсат юритиш тарафдори экани таъкидланди.

Бу, биринчи навбатда, халқаро бозорларга чиқишда бизнес учун қулай шароитлар яратиш ва тариф сиёсати масалаларидир.

Каспий денгизи орқали логистика инфратузилмаси ва паром ташувларини ривожлантириш лойиҳалари устида биргаликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, уч мамлакат ўртасида энергетика соҳасида - углеводород конларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқарилган электр
энергиясини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини каррасига ошириш ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш вазифалари музокаралар кун тартибидан
марказий ўрин эгаллади.

Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни рағбатлантириш чоралари кўрилиши ҳамда уч мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини жалб этган ҳолда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун шароитлар яратилиши таъкидланди.

Етакчилар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар. Бундан ташқари, туризм ва маданий алмашинувлар соҳасида қўшма дастур қабул қилинади.

Қабул қилинган қарор ва ҳужжатларни амалга ошириш бўйича ишлар вазирлар томонидан "йўл харитаси" асосида амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида ушбу тарихий учрашув уч мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга, барқарор савдо, транспорт ва энергетика йўлакларини яратишга, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларини
жадаллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Ушбу ташриф давомида келишилган уч Давлат ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатини яқиндан яхшилашга ҳизмат қилади.

Аманов Бахтиёр Норматович
Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутати   

Slide 1 of 4