Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши фаолиятидан.
янв.21
Косонсой тумандаги ДМТТ лар фаолияти депутатлар назоратида.
янв.21
“Vatan uchun, xalq uchun, millat uchun” shiori ostida Mustaqillik bayrami va Birinchi qo'ng'iroq «Bilimlar kuni»
янв.21
Сиёсий партиялар ҳамкорлиги.
янв.21
Косонсой туманида ўтказилган тадбир тавсилотлари
янв.21
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш бўйича маҳалла раислари, профилактика инспектори билан семинар мулоқот ўтказилди
янв.21
ЎзЛиДеП партияси хотин - қизлар бўлими билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
янв.21
Доимий комиссия қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Косонсойдаги "Муғ қалъаси" тобора ўз сирларини очиб бормоқда.
янв.21
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликдаги ишлар
Xalq deputatlari shahar Kengashi deputati saylovchilar oldidagi axboroti

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Рахматжон Максумов сайловчилар олдида ҳисобот берди. 

Унда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқароларга яратилаётган имкониятлар билан бир қаторда депутат томонидан 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, учрашувда маҳалладаги масалалар, Гулшан-15,8,4, Завқий-50 ҳамда “Бўстон”-3 эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйлар қуриш, 7-сонли мактабга қўшимча бинолар қуриш, ҳовли уйларда канализация тармоғини тортиш, “Бўстон” кўчасидаги 450 метр эскирган ичимлик сув қувурларини янгилаш, И.Каримов кўчасига радар қурилмаси ўрнатиш, кўча чироқларини таъмирлаш ва янги ўрнатиш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

Учрашув сўнггида сайловчилар мурожаатлари тингланди. Сайловчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ёзма мурожаатлар депутатлик сўровлари орқали тегишли ташкилотларга юборилиши таъкидлаб ўтилди.