Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сессия муҳокамасига тайёргарлик доирасида ўрганиш ўтказилди
янв.21
Маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Мурожаатлар билан ишлаш қонунчилиги ўрганилди
янв.21
Конимех туман Кенгаши котибиятида ҳафталик йиғилиш ўтказилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING  NAVBATDAGI YIGIRMA OLTINCHI SESSIYASI O'TKAZILDI
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва имтиёзлари ўрганилди
янв.21
Сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг сайлов округида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, уй-жой, ер муносабатлари, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, ёрдам пули олиш, уй-жой қурилиши, ер кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, селхона йўлларини очиш, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳамда кредит ажратиш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди.
Туман ҳокими,депутат Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳар бир мурожаатни алоҳида ўрганиб, масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар бўйича тезкор чоралар кўрилди, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар эса назоратга олинди.
Қабул давомида аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш ва фуқароларга қулайлик яратиш устувор вазифалардан бири экани таъкидланди.
Сайёр қабул аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга амалий ечим топиш ҳамда давлат органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Slide 1 of 4