Raqamli davlat: inson omilini qisqartirish orqali ishonchni oshirish
🌐Jahonda davlat boshqaruvi tizimi tubdan o‘zgarib bormoqda. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining rivojlanishi natijasida davlat va fuqaro o‘rtasidagi munosabatlar yangi bosqichga ko‘tarildi.
✅Xususan, raqamli davlat konsepsiyasi orqali davlat xizmatlarini tezkor, shaffof va adolatli tashkil etish imkoniyati yaratilmoqda. Jahonning rivojlangan davlatlari tajribasi shuni ko‘rsatmoqdaki, inson omilini qisqartirish orqali davlat xizmatlarida samaradorlik oshirilib, fuqarolarning davlatga bo‘lgan ishonchi sezilarli darajada mustahkamlanmoqda.
O‘zbekistonda ham mazkur yo‘nalish davlat siyosati darajasiga ko‘tarilib, davlat xizmatlarini soddalashtirish, inson omilini qisqartirish va fuqarolar uchun qulay sharoit yaratishga qaratilgan islohotlar amalga oshirilmoqda.
Raqamli davlat siyosatining muhim jihatlaridan biri inson omilini qisqartirishdir. Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali qaror qabul qilish sub’yektivlikni kamaytiradi va mansabdor shaxslarning aralashuvini cheklaydi. Natijada korrupsiya xavfi pasayadi, xizmat ko‘rsatishda adolat va tenglik ta’minlanadi. Bu esa fuqarolarning davlatga bo‘lgan ishonchini mustahkamlashga xizmat qiladi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis va xalqimizga yo‘llagan navbatdagi Murojaatnomasida davlat boshqaruvini raqamlashtirish masalasiga alohida e’tibor qaratdi. Unda davlat xizmatlarini soddalashtirish, byurokratik to‘siqlarni bartaraf etish va fuqarolarga qulay sharoit yaratishda raqamli texnologiyalarning o‘rni muhim ekani ta’kidlandi.
Хусусан, рақамли давлат концепцияси орқали давлат хизматларини тезкор, шаффоф ва адолатли ташкил этиш имконияти яратилмоқда. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, инсон омилини қисқартириш орқали давлат хизматларида самарадорлик оширилиб, фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, давлат хизматларини соддалаштириш, инсон омилини қисқартириш ва фуқаролар учун қулай шароит яратишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Рақамли давлат сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири инсон омилини қисқартиришдир. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қарор қабул қилиш субъективликни камайтиради ва мансабдор шахсларнинг аралашувини чеклайди. Натижада коррупция хавфи пасаяди, хизмат кўрсатишда адолат ва тенглик таъминланади. Бу эса фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида давлат бошқарувини рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Унда давлат хизматларини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фуқароларга қулай шароит яратишда рақамли технологияларнинг ўрни муҳим экани таъкидланди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳозирги вақтда янги технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида дунёда иш ўринларининг сони, шакли ва мазмуни кескин ўзгармоқда. Яқин беш йилда мавжуд касбларнинг 30 фоизи тўлиқ автоматлаштирилади, 50 фоизи бўйича эса янги малакалар талаб қилинади.
Шу билан бирга, Мурожаатномада давлат бошқаруви ҳамда адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда рақамлаштиришнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, давлат хизматлари ва суд-ҳуқуқ соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш, инсон омилини қисқартириш ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Мурожаатномада таъкидланишича, 2026 йилдан бошлаб Электрон ҳукумат платформаси тубдан янгиланади. Барча давлат идораларининг 1 мингдан зиёд давлат хизматлари, 5 мингдан ортиқ функция ва вазифалари, 200 та маълумот базаси ва ахборот тизими, 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг маҳалла, туман, вилоят, республика даражасидаги ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади.
Платформага келиб тушган мурожаатлар, уларни ижрочиларга тақсимлаш ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилиш сунъий интеллект орқали амалга оширилади.
Содда қилиб айтганда, маҳалладан тортиб республика даражасида ҳал бўладиган ҳар бир масаланинг ижрочиси, муддати, ресурси бир жойда кўриниб туради.
Энг муҳими, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилисиз, коррупция ва ортиқча бюрократиядан холи тизим яратилади. Давлат хизматларини проактив ва жамланма шаклда кўрсатиш тизими ривожлантирилади.
Шунингдек, Президентимиз ўз нутқида одил судлов жараёни “рақамли суд” концепцияси асосида ташкил этилаётгани, энди терговни ҳам рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш каби катта ютуқларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади. Бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва инсон омили қисқартирилади, дейди Президенти Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда рақамли давлатни ривожлантириш “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга оширилмоқда. Ушбу стратегияда давлат хизматларини рақамли форматга ўтказиш, электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқарувига кенг жорий этиш вазифалари белгилаб қўйилган. Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири давлат хизматларини фуқаролар учун қулай ва тезкор қилиш, бюрократия ва инсон омилининг салбий таъсирини камайтиришдир. Шу билан бирга, рақамли технологиялар орқали давлатнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳам устувор вазифалардан саналади. Мисол учун, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фуқаролар кўплаб хизматларни онлайн тарзда олиш имконига эга бўлиб, илгари талаб қилинган қоғоз ҳужжатлар ва идораларга шахсан бориш зарурияти сезиларли даражада камайган. Шу билан бирга, электрон суд-ҳуқуқ тизимлари ва рақамли назорат платформалари ҳам давлат фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ҳужжат рақамли ислоҳотларни тизимли ва барқарор равишда амалга ошириш, шу орқали давлат ва фуқаро ўртасида самарали ва ишончли муносабатларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда рақамли давлат сиёсати халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. БМТнинг E-Government Development Index (EGDI) рейтингига кўра, Ўзбекистон 2018 йилда 87-ўринда бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 63-ўринга кўтарилиб, илк бор “Very High EGDI” тоифасига кирди. Бу натижа мамлакатда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотлар самарадорлигининг халқаро майдонда эътироф этилганидан далолат беради. Ҳозир фуқаролар давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, бюрократия ва коррупция хавфи сезиларли даражада камайган. Шунингдек, 2025 йилда БМТ Давлат хизмати форумида Ўзбекистон «Электрон ҳукуматдаги ютуқлари учун» махсус мукофот билан тақдирланди. Ушбу мукофот мамлакатнинг рақамли ислоҳотларини нафақат техник жиҳатдан, балки уларнинг аҳоли ҳаётига ижобий таъсири халқаро майдонда тан олинганлигини кўрсатади. Бу эса Ўзбекистонда рақамли технологияларнинг давлат ва фуқаро ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда, хизматларни самарали ва шаффоф ташкил этишда муҳим роль ўйнаётганлигидан далолат беради.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли давлат сиёсати давлат бошқарувини замонавийлаштиришга қаратилган муҳим ислоҳот ҳисобланади. Бу ислоҳотлар нафақат давлат хизматларини тезкор ва самарали қилишга, балки фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳам қаратилган. Инсон омилини қисқартириш орқали субъектив қарорлар ва бюрократик тўсиқлар камайтирилиб, хизмат кўрсатишда адолат ва шаффофлик таъминланмоқда. Шу билан бирга, электрон давлат хизматлари, онлайн мурожаатлар, солиқ ва тўлов тизимларининг рақамлаштирилиши фуқароларнинг давлат фаолиятини осон кузатишига ва давлатнинг очиқлик даражаси ошишига имкон бермоқда. Натижада давлат ва фуқаро ўртасида ишончли, самарали ва барқарор алоқалар шаклланмоқда, бу эса ривожланаётган жамиятнинг барқарор тараққиёти учун муҳим омил ҳисобланади.
Элёр УЛУҒМУРОДОВ,
Халқ депутатлари Cамарқанд вилоят Кенгаши депутати,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш
маркази Самарқанд ҳудудий бўлими раҳбари.
ЎзА
Xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati
✈️