Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Qashqadaryo viloyati xalq deputatlari tuman (shahar)lar Kengashlari faoliyati samaradorligini oshirish maqsadida o‘zaro tajriba almashish yuzasidan Shahrisabz shahar Kengashi deputatlari hamda kotibiyat xodimlari Ko‘kdala tumanida bo‘lishdi.
янв.21
"Yashil makon umumilliy loyihasi "ning bahorgi mavsumida daraxt kuchatlarini ekish yuzasidan qushma yig'ilish bo'lib o'tdi.
янв.21
Туман Кенгаши депутати А.Худаёров томонидан Чорвадор ҳудуди Қанотли МФЙ аҳолисини ўрганди.
янв.21
Халқ депутатлари Туман Кенгаши 25-сайлов округи депутати А.Худаёров Чорводор МФЙ ҳудудидаги оғзикенг қишлоғда, қишлоқ ички йўлларини ўз ташаббуси ва ҳашар йўли билан  таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар.
янв.21
Xалқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирма биринчи сессияси бугун 2026-йил 20-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ йигирманчи сессияси бугун 2026-йил 10-февраль куни соат 14:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
янв.21
Mashhur Chiyal bozori yangi qiyofa kasb etadi.
янв.21
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, ёшлар ҳамда турли соҳа  вакиллари иштирокида муҳокамалар уюштириш белгиланди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ ўн еттинчи сессияси ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.

Ўрганиш давомида тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, моддий-техника базаси, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлардан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда даволаш жараёнларининг ташкил этилиши атрофлича таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, муассасага ташриф буюрган фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Ўрганиш натижасида аниқланган муаммолар қаторида муассасани тоза ичимлик суви тармоғига тўлиқ улаш билан боғлиқ масалалар мавжудлиги қайд этилди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга депутатлик сўровлари киритиш, шунингдек, аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Тиббиёт муассасалари фаолияти устидан депутатлик назоратини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 2