Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Oʻzbekiston – 2030” strategiyasi: jamoatchilik bilan hamfikrlikda taraqqiyot sari
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KOGON TUMAN KENGASHI KOTIBIYATI HAMDA TUMAN KENGASHI DEPUTATLARINING 2025-YIL NOYABR OYIDA AMALGA OSHIRILGAN ISHLARNING INFOGRAFIKASI
янв.21
Kogon tumanida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida deputatlar faol ishtirok etishmoqda!
янв.21
Kogon tumanida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida ko‘chat ekish ishlari izchil davom etmoqda!
янв.21
"Tazyiq va zo’ravonliklarsiz sog’lom jamiyat sari” Shiori ostida “Qonun ustuvor – jazo muqarrar” mavzusida, O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasi Kogon tuman Kengashi deputati Karimova Gulmira Bekjonovna aholi bilan ochiq muloqot o‘tkazdi. Tazyiq va zo‘ravonlik - o‘z ko‘lamiga ko‘ra global muammo. U turmush darajasi va demokratizatsiya formatidan qat’iy nazar, dunyoning barcha mamlakatlarida kuzatiladi. Ayollardan nafratlanuvchi erkaklarni faqat qashshoq yoki badavlat, oliy ma’lumotli yoki ma’lumoti yo‘q, yevropalik yo osiyolik deb ajratib bo‘lmaydi. Bundaylarning alohida bir millati yo e’tiqodi bo‘lmaydi. Uchrashuv davomida muammolarga yechim topishga harakat qilindi va bildirilgan taklif va mulohazalari muhokama qilindi.
янв.21
Deputat nazorati
янв.21
Kogon tuman Cho‘kati arig‘i ham zamon talabiga moslashtirildi
янв.21
2025 yil 10-aprel kuni O‘ba cho‘li mahalla fuqarolar yig‘inida joylashgan 2-son o‘rta maktabida mahalla faollari va aholi bilan uchrashuv o‘tkazildi.
янв.21
✏️DEPUTAT HISOBOTI TINGLANDI
янв.21
#Deputat saylovchilari oldida axborot berdi. Xalq deputatlari kengashi Kogon tuman deputati Ro'ziyev Askar O'tkirovich 2025-yilning birinchi choragi davomida o‘z saylov okruugida amalga oshirgan ishlari yuzasidan axborot berdi. Yig'ilishda mahalla faollari mahalla ko'cha boshilari hamda hudud aholisi ishtirok etishdi. Uchrashuv davomida saylovchilar hududdagi muammolar yuzasidan o‘z taklif - mulohazalarini bildirdilar. Deputat mahalla bilan hamkorligida ichki imkoniyatlardan kelib, chiqib ijtimoiy muammolarni yechimi yuzasidan chora-tadbirlar belgilashga hamda deputat so‘rovlari chiqarishga kelishib olindi
Маҳалла раиси сайловлари яқин

 Маҳалла раиси сайловлари яқин

Жорий йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади,
мазкур жараён мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўта муҳим аҳамиятга
эгадир.
 

Мен ўта муҳим аҳамиятга эга, деган жумлага алоҳида урғу бераман, чунки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан кейинги 7 йилда бошқарувни халққа яқинлаштириш, бунинг учун маҳаллани давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айлантириш учун тизимли ва қатъий сиёсат олиб борилмоқда. Қонунлар, меъёрий
ҳужжатлар замон талабига мослаштириб борилмоқда, масалан, бундан 5-6 йил олдин маҳалла раисини “оқсоқол” деб атардик ва бу қонунларимизда ўз аксини топганди.
Аммо замон ўзгариб, ташаббускор ёшлар, ташкилотчи ўрта авлод вакиллари, ҳар қандай маҳаллани бошқара оладиган фаол хотин-қизларимиз пайдо бўлди, шунинг учун қонундан “оқсоқол” атамаси олиб ташланди ва
фуқаролар йиғини раиси юридик атамаси жорий қилинди.  

Кейинги йилларда миллий ўзлигимиз тимсоли, бетакрор қадрият ва анъаналаримиз бешиги бўлган ана шу институтнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва
нуфузини, ваколатларини ошириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
 

 Умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизда маҳалла бошқарувига оид муҳим янги модда киритилди. 

Умуман, охирги 7 йилда тизимни такомиллаштиришга қаратилган 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганини, барча соҳа ва йўналишлар бўйича
“маҳаллабай” ишлаш усули кенг жорий этилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бераётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
 

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган. 

Ҳозирги вақтда “Маҳалла еттилиги” томонидан бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуроний отахон ва онахонларимиз, хотин-қизлар ва ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш каби бир-биридан муҳим ишлар олиб борилмоқда. 

Хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталари аниқлаб олинди. “Хонадонбай”, “оилабай” ишлаш
тизими, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилди.
 

Маҳалланинг аҳолига ижтимоий кўмак бериш борасидаги ваколати кучайтирилди. Эндиликда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг биргаликдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.  

Бундан 3 йил муқаддам, яъни 2022 йил май ойида фуқаролар йиғини раислари сайлови бўлиб ўтиб, улар 3 йил муддатга сайланган эдилар, демак, яна бир ойдан
сўнг уларнинг ваколат муддатлари тугайди.
 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддаси, 2025-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1027-сонли қарорига кўра 2025 йил май ойида сайлов ўтказиш тўғрисида ҳуқуқий тартиб кучга кирди. Республикамизда 9452 та маҳалла фуқаролар йиғини, вилоятимизда эса 239 та маҳалла йиғини мавжуд.
 

Аввалги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши мувофиқлаштирган бўлса, янги қонунга кўра бу ваколат энди халқ депутатлари
вилоят Кенгашига юкланди. Шу муносабат билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва
ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси тузилиб, комиссия раислигига сенатор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси П.Ш.Ахмеджанова сайланди.
 

Сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун 3 поғонали, яъни 3 буғинли тизим жорий қилинган, яъни: 

-Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси 

-Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман, шаҳар комиссияси 

-Маҳаллаларда сайловни ташкил қилиш, номзодларни ўрганиб тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳ. 

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари асосан қуйидаги вазифаларни
бажаради: сайловни ташкил қилишга қўмаклашади; сайловга доир ҳужжатлар намуналарини, шу жумладан, ёпиқ овоз бериш бюллетенлари шаклларини тасдиқлайди; аҳоли ўртаси тарғибот, тушунтириш ишларини олиб боради, оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди; сайлов натижаларини умумлаштиради.
 

Энг катта вазифа маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳга юкланган, улар сайловда иштирок этадиган вакиллар сонидан келиб чиқиб, ҳудуддаги мавжуд ижтимоий
объектлар ўрганади ва сайлов ўтадиган жой ҳамда кунини белгилайди,бу ҳақда туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссия хабардор этилади; маҳалла раислигига
номзодларни ўрганади ва туман, шаҳар ҳокимига тавсия қилиш учун таклифлар тайёрлайди;
кўча, кўп қаватли уй, гузарларда вакиллар сайловини ўтказади; сайловни ўтказиш учун шарт шароит, яъни одамлар ўтиришга стол-стул, яширин овоз бериш кабиналари, бюллетенларни тайёрлайди; туман, шаҳар ҳокимлари раисликка номзодлардан камида 2 тасини танлаб, сайловга тавсия қилади. Маҳалла раиси муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланади!!! 

 Вилоят кўмаклашувчи комиссиядан олинган маълумотларга кўра, 239 та маҳалла раиси лавозимига ўринга 717 та номзод ҳужжат топширган, уларнинг 124 таси хотин-қизлар вакиллари, 703 таси олий маълумотли, 193 таси амалдаги раислар, 135 таси “еттилик” аъзоларидан иборат. Вакиллар йиғилиши ўтадиган
жойлар аниқ, вакиллик нормаси белгиланган, 25 апрелга қадар қишлоқ, кўча, мавзе, кўп қаватли уйлардан фуқаролар вакиллари сайлови ўтказилади.
Вакилларнинг камида учдан икки қисми йиғилишда иштирок этса, фуқаро йиғини раисини сайлашнинг қонуний имконияти бўлади.
 

 Маҳалла раиси-ҳозирги кунда халққа энг яқин лавозим, уларнинг фаолиятига қараб давлатнинг обрў-эътибори белгиланади. Шундай экан, май ойига белгиланган маҳалла йиғини раиси сайловларида фаол иштирок этиш-бизнинг фуқаролик бурчимиз ва масъулиятимиз ифодасидир. 

  

А.Абдурахманов, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши котибияти мудири