МЕНИНГ ТАНЛОВИМ – ОБОД ВАТАНИМ!
Бу йилги сайловлар янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда илк маротаба бўлиб ўтмоқда.
Масалан, Асосий қонунимизнинг 120-моддасида белгиланган ҳокимлар жойлардаги халқ депутатлари Кенгашлари раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас, деган қоида навбатдаги сайловлардан сўнг ҳаётга тадбиқ қилинади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар биринчи марта аралаш сайлов тизимида бўлиб ўтади.
Депутатларнинг 75 нафари олдингидек мажоритар сайлов тизими асосида, сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган аниқ номзодга овоз беришади. Қолган 75 нафар депутат пропорционал сайлов тизими, партиялар рўйхати асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича сайланади.