ХОНАДОНЛАР КЎПАЙМОҚДА, ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
ХОНАДОНЛАР КЎПАЙМОҚДА, ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА Жорий йилда Янгиқўрғон туманида жами 78 хонадонга мўлжалланган 3 та кўп қаватли уй-жой қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган. ✅ Бугунги кунга қадар 48 хонадонли 2 та уй-жой аҳоли фойдаланишига топширилди. Айни пайтда «Бешбулоқ» маҳалласи ҳудудида «Қурувчи Ёшлар» МЧЖ томонидан яна 30 хонадонли кўп қаватли уй-жой қурилиши давом этмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган округдаги мазкур объектда бўлиб, қурилиш жараёни ва ишлар сифатини кўздан кечирди. Масъулларга қурилишни сифатли амалга ошириш ҳамда белгиланган муддатда якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, «Бешбулоқ» маҳалласи «еттилиги» учун барпо этилган янги бино ва унда яратилган шароитлар ҳам ўрганилди.