ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида сайлов округида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида оилаларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Аниқланган масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмак кўрсатиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди..