Ўрганиш жараёнида маҳалла раиси томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлиги ва даромад манбаларини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш самарадорлиги ҳамда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, ишларни янада самарали ташкил этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга, Сенат қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни кучайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.