Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида семинар ташкил этилди

Таъкидланганидек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини кучайтириш, уларнинг назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу, ўз навбатида, маҳаллий Кенгашлардан катта масъулият, тажриба ва ташаббус ҳам талаб қилади.

Шу маънода маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга методик кўмаклашиш, депутатларнинг амалий кўникма ва малакаларини ошириб бориш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Худди шу тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари шаҳарлар ва туманларда, шаҳарлар ва туманлар Кенгашлари депутатлари эса маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар устидан доимий равишда назорат олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек жорий йилнинг тўрт ойи давомида амалга оширилган энг муҳим ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар, маъқулланган Қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан фикр алмашилди. 

Slide 1 of 2