Yangiliklar

САМАРАСИЗ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАР ЎРНИДА ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

САМАРАСИЗ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАР ЎРНИДА ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ
Бугун тонгда Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 108-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Учрашувда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган ва эскирган боғ ҳамда токзорларни хатловдан ўтказиш, уларнинг ҳолатини баҳолаш, яроқсиз деб топилган майдонлар ўрнида замонавий, саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ишчи гуруҳи томонидан иқтисодий самарасиз боғ ва токзорларни ўрганиш, уларнинг ҳолатига холис баҳо бериш, ўрнида интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди.
Мутасаддилар фермер ва ер эгаларига мазкур ислоҳотларнинг аҳамияти, замонавий интенсив боғдорчиликнинг иқтисодий самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар етказдилар.
Ўрганиш жараёнида ҳудудда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилиб, масъулларга агротехник тадбирларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 4