ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич ўз сайлов округида жойлашган Қораполвон маҳалласида бўлиб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида асфальтланаётган ички кўчаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш давомида йўл асосини тайёрлаш, асфальт қопламасини ётқизиш жараёни, қурилиш ишларининг сифати ҳамда белгиланган меъёр ва муддатларга риоя этилиши кўздан кечирилди.
Мазкур лойиҳа «AVTO YO‘LLARI INSHOOTLAR QURISH» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Депутат масъулларга қурилиш ишларини сифатли бажариш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш ҳамда мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берди.