Yangiliklar

Нуронийлар ҳолидан хабар олиш – эътибор ва ғамхўрлик ифодаси

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов, Наманган шаҳар Кенгаши раиси Р. Исаков, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят
Кенгаши депутати И. Атабаев ҳамда шаҳар Кенгаши депутатлари бошчилигида Наманган шаҳри, Баркамол авлод МФЙ, Қаҳрамон кўчаси, 2-уйда истиқомат қилувчи
Умарова Зубайрахон она ҳолидан хабар олинди.



Умарова Зубайрахон она узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан колхоз тизимида фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшган нуронийлардан саналадилар. Ҳозирги кунда 93 ёшда бўлган она кўпчилик учун меҳнатсеварлик ва садоқат тимсоли ҳисобланади.



Ташриф давомида депутатлар томонидан онахоннинг соғлиги, яшаш шароити ва эҳтиёжлари билан қизиқилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Шу билан
бирга, нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни доимий қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида таъкидлар билдирилди.



Бундай учрашувлар кекса авлод вакилларига ҳурмат, инсонийлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
 

   

Slide 1 of 2