Yangiliklar

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Қизилёзи МФЙ ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда аҳоли иштирок этди.
Тадбирда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович иштирок этиб, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни доимий иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр билдирди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ёшлар мурожаатлари тингланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 2