Yangiliklar

ПҚ-209-сонли қарор ижроси ўрганилди

Ўрганиш давомида маҳаллада қарор доирасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда маҳалла еттилиги фаолияти ҳолати кўриб чиқилди.
Депутат томонидан масъуллар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, қарор ижросини сифатли таъминлаш ва аҳоли мурожаатларига тезкор ечим топиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, аниқланган масалалар депутатлик назоратига олиниб, зарур ҳолларда мутасадди ташкилотларга депутат сўрови юборилиши белгиланди.