ДАСТУР ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган Барака маҳалла фуқаролар йиғинида Жаҳон банки лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар ижроси ўрганилди.
🔍 Ўрганиш жараёнида дастур ижроси муддати якунига етганига қарамасдан, амалга оширилган айрим ишлар тўлиқ ишга туширилмагани аниқланди.
⚡️ Хусусан, ўрнатилган трансформаторларга электр энергияси уланмагани сабабли аҳоли мазкур инфратузилмадан фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги маълум бўлди.
📌 Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотларга тегишли чоралар кўриш, ишлар ижросини тўлиқ таъминлаш ва аҳолини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш юзасидан депутатлик сўрови юборилди.