Yangiliklar

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан сайлов округида жойлашган Қуйи Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Ташриф давомида маҳалладаги “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилиб, аҳоли билан ишлаш тизими, ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳалла фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Slide 1 of 2