Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
NAVBATDAGI “SIYOSIY-MA’RIFAT” SOATI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
Deputatingizni Tanib Oling  Kogon shahar
янв.21
MUNOSABAT
янв.21
🧑‍💼Quvvatov Farxod Sadriddinovich
янв.21
#yalpi_majlis_12 Huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi (https://senat.uz/plenary-sessions/post-4533) takomillashtirilmoqda
янв.21
NAVBATDAGI “SIYOSIY-MA’RIFAT” SOATI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
#️⃣ #DeputatingizniTanibOling  #Kogon shahar
янв.21
Kogon shahar Kengashining navbatdagi sessiyasi oldi doimiy komissiyalarining yig‘ilishi
янв.21
MUNOSABAT
янв.21
Xalq deputatlari Kogon shahar Kengashi deputatlari Sh.Isamutdinov, A.Ergashev hamda Sh.Mavlonovlar Kogon shahar maktabgacha va maktab ta'lim bo'limiga qarashli 5-IDUMda bo'ldilar.
ДЕПУТАТНИНГ ЎЗ ОВОЗИ БОР

Давлатимиз раҳбари Бухорода бўлганларида сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этиб ўтдилар. 

--Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди,--деди Юртбоши.

      Жумладан, вилоятда халқаро стандартларга мос, аҳолининг барча эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган инфратузилма яратиш, ҳар бир маҳаллада аҳолининг самарали меҳнат қилиши, ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, кўзларимизни қувонтирадиган маҳалла марказларини ташкил этиш тўғрисида ҳам алоҳида таъкидладилар. 

     Жумладан бу борада туманимиздаги амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларни бир-бир кўз ўнгимдан ўтказаман. 

   Туманимизда саноат корхоналарининг ўсиши эвазига бўш иш ўринлари яратиш сезиларли даражада кўпаймоқда. Масалан 2024 йилнинг ҳозирига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 104,4фоизга бажарилганлиги қувонарлидир. 

   Аксарият маҳаллаларимизнинг ўз биносига эга бўлганлиги, аҳоли қувончу, ташвишларини шу жойда баҳам кўриб, муаммолар ечим топаётгани аниқ. 

     Давлатимиз раҳбарининг чет элларда даромад излаб кетган юртдошларимиз тақдири ҳақидаги фикрлари очиғи мени ҳаяжонга солди. 

--Ўзбекларни ёмон десалар, менинг ғуруримга тегади"деганида юртбошимизнинг не чоғли ватанпарвар, элпарварлигига иймон келтирдим. 

     Худди шундай ҳолат бизнинг туманда ҳам борлиги, ҳамманинг ташвиши эмасми? Айниқса оиланинг бекалари бўлмиш--аёлларимизнинг пул топиш эвазига чет элларда кетиши, фарзандларимиз тарбиясига таъсир қилмоқда. 

     Туманимиз ҳокими бошлиқ мутасаддилар ҳар бир мигрантлар билан телефон орқали боғланиб, суҳбатлашганликлари ўз самарасини беряпти. Кўпчилиги оиласи бағрига қайтди. Уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

      Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, давлатимиз раҳбарининг Бухоро тажрибаси--яъни вилоятимизни ишсизликдан, камбағаллик, жиноятчиликдан холи масканга айлантириш учун ҳаракат қилмоқ бурчимиздир.Бу ишда халқ хизматкори бўлган депутатларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқлари шубҳасиз. 

          Раҳима АТОЕВА, Туман Кенгаши котибият мудири. 

Slide 1 of 1