Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
📌 Xiyobonlar holati va attraksionlar xavfsizligi e’tibor markazida
янв.21
Xalq deputatlari Kitob tuman Kengashining VII-Chaqiriq 18-sessiyasi
янв.21
⚡️ FARZANDLARIMIZNING AXBOROT XAVFSIZLIGI — DOLZARB VAZIFA
янв.21
KITOB TUMANI MARKAZIY SHIFOXONASIDA O'RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
Kitob tumanida yangi xususiy klinika faoliyati o‘rganildi
янв.21
🛣 Xalqlar do‘stligi mahalla fuqarolar yig'inida yo‘llar ta’mirlanmoqda.
янв.21
🛡 KIBERXAVFSIZLIK — DAVR TALABI VA HUQUQIY KAFOLATIMIZ
янв.21
Farmatsevtika sohasida yangi huquqiy tartiblar: Qonunchilikka o‘zgartishlar kiritildi
янв.21
MAKTAB – KELAJAK POYDEVORI: YANGI BINOLAR VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
🏟 Sport sohasidagi islohotlar va yangi qonun ijrosi o‘rganilmoqda
ГУЛЛАБ ЯШНАЁТГАН СЎХ

 Ўзбекистон Республикасининг энг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Сўх туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, туманимиз шаҳарлардан кам бўлмаган даражада кўркам қиёфа касб этмоқда.

Сўх ғоят хушманзара маскан. Баланд тоғлар, тиниқ булоқлар, жўшқин сойлар, яшил аланга каби кўкка талпинган арчалар… Туманнинг энг катта бойлиги бу унинг меҳнаткаш, меҳмондўст ва самимий одамларидир.

Биргина мен сайлаган сайлов округи ҳудудидаги Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бюджет маблағлари ҳисобидан 7 миллиард сўм маблағ эвазига имконияти чекланган сўхлик болажонлар учун муҳташам боғчанинг бунёд этилиши, Ҳазрати Али маҳалламизда яшовчи аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун 6 миллиард сўм маблағ сарфланиб, сел оқибатларини бартараф этиш дамбасининг қурилиши, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 5км ички йўлларимизни асфальт қилиниши ҳамда 3 км масофага ичимлик сув қувури тортилиб, 80 га яқин хонадонларимизга оби -ҳаёт келтирилиши юртбошимизнинг, ҳукуматимиз ва вилоят раҳбарларининг Сўх тумани аҳолисига бўлган юксак эътибор натижасидир.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган шиори остида маҳалламиздаги сайлларда, тадбирларда, давра суҳбатларида аҳолимиз шукроналик билан фахрланиб, кўтаринки овоз билан зикр қилишлари қалбларга кўтаринки руҳ бахш этмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт! Биз Сўхликлар учун Мустақиллик, бу йилда бир марта, фақат мустақиллик байрамида эмас, ҳар куни, ҳар лаҳза фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган бебаҳо неъматдир. Унинг шарофати билан ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очилди. Мустақиллик бизга ўзлигимизни, қадриятларимизни, маънавий хазиналаримизни қайтарди. Мустақиллик бизга дин-у диёнатимизни қайтарди.

Фурсатдан фойдаланиб мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллик тўйи муносабати билан бутун ватандошларимизни муборакбод этаман. 

Slide 1 of 19