КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округи ҳудудида кўчама-кўча ўрганиш ишлари бошланди.
Ўрганишлар доирасида Чўнбағиш маҳалласидаги хонадонларда бўлиниб, аҳолининг яшаш шароити, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳолати билан танишилди.
Шунингдек, фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди. Аниқланган масалалар белгиланган тартибда қайд этилиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Кўчама-кўча ўрганишлар маҳалладаги ҳар бир хонадон ва фуқаронинг муаммосини манзилли ўрганиш мақсадида давом эттирилади.