Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Kitob tuman Kengashining VII-Chaqiriq 18-sessiyasi
янв.21
⚡️ FARZANDLARIMIZNING AXBOROT XAVFSIZLIGI — DOLZARB VAZIFA
янв.21
KITOB TUMANI MARKAZIY SHIFOXONASIDA O'RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
Kitob tumanida yangi xususiy klinika faoliyati o‘rganildi
янв.21
🛣 Xalqlar do‘stligi mahalla fuqarolar yig'inida yo‘llar ta’mirlanmoqda.
янв.21
🛡 KIBERXAVFSIZLIK — DAVR TALABI VA HUQUQIY KAFOLATIMIZ
янв.21
Farmatsevtika sohasida yangi huquqiy tartiblar: Qonunchilikka o‘zgartishlar kiritildi
янв.21
MAKTAB – KELAJAK POYDEVORI: YANGI BINOLAR VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
🏟 Sport sohasidagi islohotlar va yangi qonun ijrosi o‘rganilmoqda
янв.21
Kelajagimiz egalarining huquqlari — qonun himoyasida!
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.

Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г.А. Агзамова ҳамда Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши котибият мудири, депутат А. Каримовлар томонидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижро ҳолати ўрганилди.

 Маълумки, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилган Миробод туманида 2026 йил биринчи мавсум овоз бериш якунларига кўра ғолиб бўлмаган 053460491001 рақамли лойиҳа Олий Мажлис депутатига берилган ваколат доирасида Миробод тумандаги 548 мактабгача таълим ташкилотига 1 млрд 600 млн сўм миқдорида маблағ ажратилган эди. Депутат жараёнлар боришини жойига чиқиб ўрганди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги ПҚ-264-сонли қарори ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш ва молиялаштиришга оид қатор қарорларига асосан қабул қилинган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча маблағлар ажратилган.

Ўрганишлар якунида депутат Г.А. Агзамова томонидан Миробод туман ҳокимлиги масъулларига лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 8