Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ЮНИСЕФ пенен бирге ислесиў өз нәтийжесин бермекте
янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ

ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ
Туман Маданият марказида 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович, туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, муассаса, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов иштирокчиларни байрам билан табриклаб, ўзбек тилининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, миллий ўзлигимиз ва маънавий қадриятларимизни сақлашдаги аҳамиятига тўхталди.
Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш, ёш авлодни тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз экани таъкидланди.
🏅 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган 10-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси С. Умарованинг эришган ютуқлари алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, давлат тилининг ривожи, унинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш ҳамда ёш авлодга она тилимизнинг бой имкониятларини етказишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчиларнинг меҳнати рағбатлантирилди.
🤝 Она тилига эҳтиромни юксалтириш, миллий қадриятларни тарғиб этиш ва маънавий-маърифий ишларга кўмаклашиш депутатлик фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада халқ вакилларининг таълим муассасалари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлиги ёшларда миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тантанали тадбир она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром, миллий қадриятларимизга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Slide 1 of 6