Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
«НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

«НУРАФШОН» МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Узоқ йиллар давомида «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари алоҳида бино мавжуд эмаслиги сабабли турли ташкилотлар биноларида фаолият юритиб келган эди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллаларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига муносиб хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси сифатида бугун Янгиқўрғон туманидаги «Нурафшон» маҳалласи учун замонавий ва барча қулайликларга эга янги бино фойдаланишга топширилди. Мазкур бино давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилди.
Янги бинода маҳалла раиси ва ходимлари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ҳамда ижтимоий ходимнинг самарали фаолият юритиши учун муносиб шароитлар яратилган. Бу эса аҳоли мурожаатларини бир жойнинг ўзида қабул қилиш, муаммоларни тезкор ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш имконини беради.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маросимда янги бино маҳалла аҳлига муборак бўлиши билдирилиб, бу ерда аҳоли манфаатларини таъминлаш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва маҳаллада ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарали ташкил этилиши таъкидланди.
Маълумот ўрнида, айни пайтда «Нурафшон» маҳалласида 5 340 нафар аҳоли истиқомат қилади. Янги бино маҳалла ходимлари учун қулай меҳнат шароити, аҳоли учун эса сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.

Slide 1 of 7