Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
📊 НАРХ-БАРҚАРОРЛИК ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📊 НАРХ-БАРҚАРОРЛИК ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1997 йил 30 август, 483-I-сон) талаблари ижросини таъминлаш ҳамда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 6-Чорбоғ сайлов округи депутати Отабек Юсупов ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси Мансур Қурбанов томонидан тумандаги бозорларда депутатлик назорати ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли кундалик истеъмол қиладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси, маҳсулотлар захираси, савдо расталаридаги таъминланганлик даражаси, шунингдек, маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига оид талабларга риоя этилиши ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Депутатлик назорати давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул ташкилотлар билан фикр алмашилиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши томонидан аҳоли манфаатларини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бозорларда қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назорати изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 2