Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Хотин-қизлар фаоллиги — маҳалла тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим омили: амалий ишлар, муаммолар ва ечимлар депутатлик назоратида

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Хотин-қизлар фаоллиги — маҳалла тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим омили: амалий ишлар, муаммолар ва ечимлар депутатлик назоратида

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассислари М. Қурбанов ва О. Юсупов, шунингдек, 4-Миришкор сайлов округи депутати Бахриддинов Аъзамжон Зиёвиддин ўғли иштирокида Фаравон маҳалласида «Хотин-қизлар фаоллиги — маҳалла тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим омили» мавзусида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни бандликка жалб этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга кўмак бериш ҳамда оилалардаги ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш, доимий даромад манбаини яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатиш йўналишидаги ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида айрим тизимли камчиликлар, жумладан, хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш, тадбиркорлик лойиҳаларига жалб қилиш, мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот етказиш ва манзилли ишларнинг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги қайд этилди.
Аниқланган муаммолар юзасидан маҳалла «еттилиги», мутасадди ташкилотлар ва масъул идоралар иштирокида амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Белгиланган вазифалар ижроси устидан доимий депутатлик назорати амалга оширилиши таъкидланди.
Хотин-қизларнинг фаоллиги, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш — маҳалла тараққиёти ва юрт равнақининг муҳим кафолатидир.

Slide 1 of 2