Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассислари М. Қурбанов ва О. Юсупов, шунингдек, 4-Миришкор сайлов округи депутати Бахриддинов Аъзамжон Зиёвиддин ўғли иштирокида Фаравон МФЙда маҳалладаги ижтимоий ходим фаолияти ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилди.

Ўрганиш давомида кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг ҳолати, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнларининг қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши таҳлил қилинди.

Шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва манзилли кўмак кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Ўрганиш натижаларига кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мазкур ўрганиш аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган депутатлик назорати доирасида амалга оширилди.

Slide 1 of 4