35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар

 Бугунги кунда аҳолига сифатли
ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш давлат сиёсатидаги муҳим
йўналишлардан бири ҳисобланади. Айниқса, тиббий муассасаларни замонавий тиббий
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, диагностика ва даволаш сифатини ошириш борасида
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 

Замонавий тиббий технологиялар
билан жиҳозланган шифохона ва поликлиникалар аҳолига ўз вақтида, аниқ ва
сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратади. Янги тиббий асбоб-ускуналар
касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш
чораларини белгилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
 

Тиббий муассасаларда замонавий
диагностика аппаратлари, лаборатория жиҳозлари ва бошқа юқори технологик тиббий
ускуналардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Бу эса фуқароларнинг узоқ
масофаларга бориб тиббий текширувдан ўтиш эҳтиёжини камайтириш, тиббий
хизматларни аҳолига янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.
 

Бу борада сўнгги йилларда туманимиз тиббиёт бирлашмасига
қарашли 3 та оилавий поликлиника, 3 та оилавий шифокор пункти, кўп тармоқли
туман поликлиникаси ва марказлашган шифохона бўлимлари рақамлаштириш бўйича
зарур компьютер жиҳозлари билан таъминланди. Интернет тармоқлари тортилиб,
бир-бири билан маълумотлар алмашиш йўлга қўйилди. 

туманимиз тиббиёт бирлашмасига сўнгги йилларда 140 та
компьютер, 25 та планшет, 23 та принтер, 354 дона 2D сканер, 4 та инфокиоск, 11
дона Smart ТВ, 9 та веб-камера, 26 дона чек-принтер, 16 та этикетка принтери, 1
дона автомат сканер билан таминланди. 

Бу борада амалга оширилаётган ишлар, энг аввало, халқимизга
муносиб тиббий хизмат кўрсатиш, инсон қадри ва саломатлигини таъминлашга
қаратилган эзгу мақсадларга хизмат қилади. Зеро, соғлом халқ — мамлакат
тараққиёти ва келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. 

С.Бахретдинова
Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгаши депутати

 

Slide 1 of 1