Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кегейлида замонавий аграр тажриба — янги имкониятлар мезони
янв.21
Инсон хотирасига эҳтиром — юксак қадрият
янв.21
Самарканд қаласындағы Парламентлераралық Аўқамның XII Жас парламент ағзалары пүткил жер жүзилик конференциясы өз жумысын баслады.
янв.21
Байрам қутлықлаўы
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
ДЕПУТАТЛАР ИШТИРОКИДА «ТОЗА ҲАВО ОЙЛИГИ» ДОИРАСИДА НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ДЕПУТАТЛАР ИШТИРОКИДА «ТОЗА ҲАВО ОЙЛИГИ» ДОИРАСИДА НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
📅 10 августдан 10 сентябрга қадар
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари ташаббуси ва бевосита иштирокида «Тоза ҳаво ойлиги»нинг иккинчи босқичи доирасида экологик назорат тадбири ўтказилди.
Депутатлар Экология полицияси ҳамда ЙҲХБ давлат инспекторлари билан ҳамкорликда туман марказидаги «Ибрат» маҳалласи, Навкент кўчасида ҳаракатланаётган дизель, газ ва бензин ёқилғисида ишловчи автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини ўргандилар.
Назорат давомида депутатлар махсус лаборатория ускуналари орқали автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини ўлчаш жараёнларида иштирок этдилар. Аниқланган камчилик ва техник носозликларни бартараф этиш юзасидан ҳайдовчиларга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, депутатлар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш ва экологик маданиятни юксалтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Автотранспорт воситаларига эко-стикерлар ўрнатиш тартиби юзасидан ҳам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбир депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли ташламаларни камайтириш ҳамда аҳоли учун соғлом экологик муҳитни таъминлашга хизмат қилади.
🌿 Тоза ҳаво — соғлом ҳаёт ва мусаффо келажак гарови!

Slide 1 of 8