35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ “ДАЛА МАДАНИЯТИ – ФЕРМЕР МАЖБУРИЯТИ” АСОСИДА ДАЛА ЧЕТЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИК МАЖМУАЛАРИНИ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ
янв.21
Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi Kegeyli tumani boʻlimi boshligʻining Kegeyli tumani aholisiga murojaat
янв.21
ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!
янв.21
ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
янв.21
Mámleketlik bajını tólewden azat etiledi
янв.21
KEŃES PREZIDIUMI SHÓLKEMLESTIRILMEKTE.
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди

Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг 8-«Чордара» сайлов округидан сайланган депутати Канимгул Нарбаева депутатлик назорати доирасида ўз сайлов округи ҳудудидаги «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёшлар билан манзилли ишлаш тизими, «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Депутат маҳалла фаоллари ва ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

Ўрганиш якунлари бўйича ёшлар бандлигини янада ошириш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, ёшлар сиёсатига оид давлат дастурлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Slide 1 of 1