Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ЕСАБАТЫ.
янв.21
Мәмлекетимиздиң тынышлығы халқымыздың келешеги
янв.21
Парламентлераралық бирге ислесиўши мәмлекетлер саны көбеймекте
янв.21
ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШГА ЭРИШИНГ!
янв.21
ПРЕЗИДЕНТ МҮРӘЖАТЫНЫҢ МАЗМУНЫ КЕҢ ЖӘМИЙЧИЛИККЕ ЖЕТКЕРИЛДИ
янв.21
ҮГИТ-НӘСИЯТ ИЛӘЖЛАРЫ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ТӘРЕПИНЕН ПРЕЗИДЕНТ МҮРӘЖАТЫНЫҢ МАЗМУНЫН КЕҢ ЖӘМИЙЧИЛИККЕ ЖЕТКЕРИЎ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ
янв.21
ДЕПУТАТ ТӘРЕПИНЕН ПРЕЗИДЕНТ МҮРӘЖАТЫНЫҢ МАЗМУНЫ КЕҢ ЖӘМИЙЧИЛИККЕ ЖЕТКЕРИЎ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ
янв.21
TARG‘IBOT-TASHVIQOT TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
XALIQ DEPUTATLARI KEGEYLI RAYONLIQ KEŃESINIŃ BASLIǴI SAYLANDI
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

        Кейинги йилларда мамлакатимизда телекоммуникациялар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, ўтган даврда телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия бериш тартиби соддалаштирилган.

Лицензия берганлик учун йиғимлар ва давлат божи тўловларини ягона биллинг тизими орқали амалга ошириш тартиби белгиланган. Бироқ телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензиянинг амал қилиши учун белгиланган йиллик давлат божларининг миқдори юқорилиги ҳамда давлат божини тўлашнинг амалдаги тартиби мураккаблиги мазкур соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни чеклаб қўймоқда. Мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдори камайтирилишини ва уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилишини, шунингдек маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган ижро этувчи ҳокимият органининг номи аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмокда.

Ушбу Қонун телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасида фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-кувватлашга, телерадиоэшиттириш тизимини модернизация қилишга, миллий мазмундаги дастурларни тайёрлаш жараёнини 2 сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга, шунингдек истеъмолчиларга замонавий миллий мазмундаги дастурларни такдим этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 5