Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KEGEYLIDE DEPUTATLAR ULIWMAXALIQLIQ SHEMBILIKKE QATNASPAQTA.
янв.21
"MÁHÁLLE JETILIGI" MENEN BIRGE ISLESIW ÓZ NÁTIYJESIN BERMEKTE
янв.21
ÓzLiDeP DEPUTATLÍQ TOPARÍNÍŃ GEZEKTEGI MÁJILISI BOLÍP ÓTTI.
янв.21
XALÍQ DEPUTATLARÍ KEGEYLI RAYONLÍQ KEŃESINIŃ ON JETINShI SESSIYaSÍ BOLÍP ÓTTI
янв.21
АРИҚ ВА ЗОВУРЛАРНИ ТОЗАЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИНГ, ДАЛА МАДАНИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ОРҚАЛИ ДАЛА ЧЕТЛАРИГА КЎЧАТ ВА ҚЎШИМЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ЭКИБ ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ
янв.21
“ADOLAT” SDP DEPUTATLÍQ TOPARÍNÍŃ GEZEKTEGI MÁJILISI BOLÍP ÓTTI.
янв.21
O‘RGANISHLAR OLIB BORILDI
янв.21
ПАРЛАМЕНТИМИЗ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКСЫ ҲӘМДЕ ХОРВАТИЯ МӘМЛЕКЕТЛЕРИ МЕНЕН ДЕ БИРГЕ ИСЛЕСЕДИ
янв.21
Мәмлекетимизде аҳмийетли жойбарлар әмелге асырылады
янв.21
"ҒАЛЛАНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ҲОСИЛНИ ПАРВАРИШЛАШ БОРАСИДА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ВАЗИФАЛАР"
“Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот — учрашув ташкил этилди

Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб белгиланиши мамлакатимизда ёшларга бўлган юксак эътибор, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Ана шу ташаббус ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот — учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, уларнинг фаоллигини ошириш, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар томонидан таълим, иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит ва грантлардан фойдаланиш, ёшлар сиёсатига оид давлат дастурлари ҳақида бир қатор саволлар ўртага ташланди.

Депутат томонидан мазкур масалалар бўйича атрофлича тушунчалар берилди, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари диққат билан тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижтимоий фаолликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундай учрашувлар ёшлар билан депутатлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаб, ишончли ҳамкорлик муҳитини яратишга, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, самарали ҳал этишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 5