Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEHQON MAHALLASIDA IJTIMOIY REYESTRDAGI OILALARNI QO‘LLAB-QUVVATLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DEPUTATLIK O‘RGANISHI: 21-SONLI DAVLAT MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
NARPAY MAHALLASIDA KAM DAROMADLI OILALAR BILAN ISHLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
“YANGI O‘ZBEKISTON QIYOFASIDAGI MAHALLA” DASTURI IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
YOSHLAR MANFAATLARI — DOIMIY E’TIBORDA
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashi kotibiyati mudiri G. Shermatova tuman Xalq qabulxonasi bosh mutaxassisi A. Xoliqov bilan birgalikda “Allon” mahallasida bo‘lib, mahalla xodimlari bilan aholi murojaatlari bilan ishlash yuzasidan tushuntirish va amaliy suhbat o‘tkazdi.
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY HIMOYA VA KAM DAROMADLI OILALAR BILAN ISHLASH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
TADBIRKORLIK TASHABBUSI — YANGI ISH O‘RINLARI
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN FARZAND UCHUN TUG‘ILGANLIK GUVOHNOMASI OLIB BERILDI
янв.21
KARMANA TUMANI KENGASHINING 31-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифати ўрганилди.

Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифати ўрганилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳолига сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х. Холмирзаев томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида фаолият олиб бораётган «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамларнинг сифати, мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлиги, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда ташкилотнинг амалий кўмаги ҳамда фуқароларнинг ушбу хизматлардан қониқиш даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва эътирозлари ўрганилди. Аҳоли вакиллари томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат олиш имконияти, мурожаатларга берилган тушунтиришларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда кўрсатилаётган амалий ёрдам юзасидан фикрлар билдирилди.
Маълумки, аҳолига бепул ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ва «Мадад» ННТ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур ҳамкорлик доирасида аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш, зарур ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя механизмларидан фойдаланишга кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрганиш натижалари асосида фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини янада ошириш, аҳоли учун ҳуқуқий ёрдамнинг очиқлиги ва қулайлигини таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Аҳолининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш — фуқаролар билан яқин ҳамкорликда ишлаш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топишнинг муҳим омилидир.

Slide 1 of 1