Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEHQON MAHALLASIDA IJTIMOIY REYESTRDAGI OILALARNI QO‘LLAB-QUVVATLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DEPUTATLIK O‘RGANISHI: 21-SONLI DAVLAT MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
NARPAY MAHALLASIDA KAM DAROMADLI OILALAR BILAN ISHLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
“YANGI O‘ZBEKISTON QIYOFASIDAGI MAHALLA” DASTURI IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
YOSHLAR MANFAATLARI — DOIMIY E’TIBORDA
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashi kotibiyati mudiri G. Shermatova tuman Xalq qabulxonasi bosh mutaxassisi A. Xoliqov bilan birgalikda “Allon” mahallasida bo‘lib, mahalla xodimlari bilan aholi murojaatlari bilan ishlash yuzasidan tushuntirish va amaliy suhbat o‘tkazdi.
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY HIMOYA VA KAM DAROMADLI OILALAR BILAN ISHLASH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
TADBIRKORLIK TASHABBUSI — YANGI ISH O‘RINLARI
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN FARZAND UCHUN TUG‘ILGANLIK GUVOHNOMASI OLIB BERILDI
янв.21
KARMANA TUMANI KENGASHINING 31-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
ОБОД МАНЗИЛЛАР
Бир вақтлар ёзда чанги кўтарилиб, қишда лойга айланган кўчалар...

Бугун эса — текис, равон ва обод йўллар!
Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–49-сонли қарори асосида Уйчи туманидаги “Олмурут” маҳалла фуқаролар йиғини оғир тоифадаги ҳудуд сифатида дастурга киритилди.
Мазкур қарор маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш ва ҳудуд қиёфасини янгилашга кенг имконият яратди.
Белгиланган дастур асосида маҳалладаги учта кўчада жами 4 372 метр ички йўл асфальтланди. Шундан 2 километрдан ортиқ қисми “Мустақиллик” кўчасига тўғри келади.
Йиллар давомида маҳалла аҳолисини қийнаб келган йўл муаммосининг бартараф этилиши айниқса аҳоли томонидан катта мамнуният билан кутиб олинмоқда.
— Кўчаларимиз ўттиз беш йил деганда асфальт бўлди. Бу кунларни биз орзиқиб кутган эдик. Кўчамиз янада обод бўлиши учун ҳамжиҳатликда ҳашар уюштириб, асфальт четидаги йўлакларни бетонлаштиряпмиз, — дейди меҳнат фахрийси Абдулбоқи Қаюмов.
Шунингдек, аҳолининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши учун 970 метр пиёдалар йўлаги барпо этилмоқда. Бу, айниқса, кексалар, болалар ва пиёдалар учун ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ободлик фақат йўллар билан эмас, балки мустаҳкам ва барқарор инфратузилма билан ҳам ўлчанади. Шу мақсадда маҳаллада электр таъминотини яхшилаш, тармоқларни замонавийлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 100 та темир-бетон электр таянчи ўрнатилди.
Бу эса хонадонларнинг электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, аҳоли учун янада қулай шароит яратиш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М. Абдуллаев “Олмурут” маҳалласида бўлиб, ПҚ–49-сонли қарор асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш ҳамда электр инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида амалга оши
рилган ишлар сифати, яратилган қулайликлар, мавжуд муаммолар ва кейинги босқичда бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Масъулларга ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш, аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни эътиборсиз қолдирмаслик бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Энг муҳими, бугун “Олмурут” маҳалласида амалга оширилаётган янгиланишлар аҳолининг кундалик ҳаётида ўз аксини топмоқда. Йўллар равон, муҳит обод, инфратузилма яхшиланмоқда.

Кеча — ёзда чангу, қишда лой бўлган кўчалар...
Бугун — текис, равон ва обод йўллар!
Slide 1 of 1