Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YOSHLAR MANFAATLARI — DOIMIY E’TIBORDA
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashi kotibiyati mudiri G. Shermatova tuman Xalq qabulxonasi bosh mutaxassisi A. Xoliqov bilan birgalikda “Allon” mahallasida bo‘lib, mahalla xodimlari bilan aholi murojaatlari bilan ishlash yuzasidan tushuntirish va amaliy suhbat o‘tkazdi.
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY HIMOYA VA KAM DAROMADLI OILALAR BILAN ISHLASH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
TADBIRKORLIK TASHABBUSI — YANGI ISH O‘RINLARI
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN FARZAND UCHUN TUG‘ILGANLIK GUVOHNOMASI OLIB BERILDI
янв.21
KARMANA TUMANI KENGASHINING 31-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
SAYYOR QABUL: AHOLI MUROJAATLARI O‘RGANILDI
янв.21
PENSIYA TA’MINOTI SOHASIDA QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashining doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Fuqarolarga bepul huquqiy yordam ko‘rsatish masalalari o‘rganildi
«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла»

«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла»

«ҲОЖИОБОД»ДА ЯНГИЛАНИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР
Ҳар бир маҳалла — бу шунчаки кўчалар ва уйлар эмас. Бу ерда инсонларнинг орзулари, хотиралари ва келажакка бўлган умидлари яшайди. Бугун Уйчи туманидаги «Ҳожиобод» маҳалласига назар ташласангиз, бу ердаги ўзгаришларнинг ўзиёқ бир ҳақиқатни кўрсатади: маҳалла қиёфаси ўзгарса, одамларнинг ҳаёт тарзи ҳам ўзгаради.

Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ–298-сонли қарори ижроси доирасида «Ҳожиобод» маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўл урилди. Маҳаллани замонавий ва намунали ҳудудга айлантириш учун 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аввало, одамларнинг кундалик ҳаётида энг кўп сезиладиган ўзгаришлар бошланди. «Шифокор-1» ва «Шифокор-2» кўчаларидаги 5 километр ички йўл асфальтланди. Энди бу кўчалардан юриш ҳам, ҳаракатланиш ҳам анча қулай.

Яна бир муҳим масала — тоза ичимлик суви. Маҳаллага 1 километр 800 метр янги сув тармоғи тортилиб, 150 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Чунки ободлик — аввало, инсоннинг уйидан бошланади.

Маҳаллада пиёдалар учун ҳам қулай муҳит яратилмоқда. 1 километр 756 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Кундузи бу йўлаклар ҳаракат учун қулайлик яратса, тунлари эса янги ўрнатилган ёритиш мосламалари маҳалла кўчаларига ўзгача файз бағишламоқда.

119 та ёритиш тармоғи — энди «Ҳожиобод» кўчалари тунлари ҳам чароғон. Ёмғирли кунларда сувларнинг тартибли оқиб кетиши учун «Боғ кўча» ва «Мактаб» кўчаларига 900 метр лоток ариқ ўрнатилди. Ҳар бир хонадон олдиларида лоток ариқлар қилиш, асфальт четини бетонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ҳудуд тозалиги ҳам эътибордан четда қолмади. 44 та чиқинди қутиси ўрнатилиб, маҳаллада тозалик ва ободликни таъминлаш учун яна бир муҳим қадам ташланди.

Бугун «Ҳожиобод»даги ҳар бир янги йўл, ҳар бир ёритиш чироғи, ҳар бир пиёдалар йўлакчаси ва ҳар бир обод хонадон ортида битта мақсад мужассам: инсонлар учун янада қулай ва фаровон ҳаёт шароитини яратиш.

Кечаги «Ҳожиобод» ва бугунги «Ҳожиобод» ўртасида фарқ бор. Бу фарқни кўчалардан ҳам, хонадонлардан ҳам, одамларнинг чеҳрасидан ҳам кўриш мумкин.

Чунки Янги Ўзбекистон қиёфаси — аввало, маҳаллаларда намоён бўлади. «Ҳожиобод» — бугун янгиланиш йўлида. Эртанги қиёфаси эса бугундан бошланмоқда.

Slide 1 of 1