Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
KARMANA TUMANI KENGASHINING 31-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
SAYYOR QABUL: AHOLI MUROJAATLARI O‘RGANILDI
янв.21
PENSIYA TA’MINOTI SOHASIDA QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashining doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Fuqarolarga bepul huquqiy yordam ko‘rsatish masalalari o‘rganildi
янв.21
Maktab kutubxonasi diqqat markazida: Deputat Zamira Xodjayeva o‘quvchilarning bilim maskani faoliyati bilan tanishdi
янв.21
INDIVIDUAL REJA VA AMALIY YORDAM
янв.21
IJTIMOIY HIMOYA – DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
Xalq deputatlari Karmana tumani Kengashining yigirma sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
"TALQOQ" MAHALLASIDAGI MUAMMOLAR VA QURILISH JARAYONI O‘RGANILDI
ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ДОИРАСИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ДОИРАСИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ–209-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишда маҳалла фаоллари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда “маҳалла еттилиги” аъзолари иштирок этди. Мулоқот давомида маҳаллада аҳоли муаммоларини аниқлаш, хонадонбай ва фуқаробай ишлаш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти, улар ўртасида вазифаларнинг тўғри тақсимланганлиги ҳамда аҳоли билан манзилли ишлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни замонавий касблар ва тадбиркорликка йўналтириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, оилавий низоларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда маҳаллада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Маҳалла фаоллари ва нуронийлар томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. Фуқароларнинг мурожаатларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш, ҳар бир хонадоннинг ҳолатини чуқур ўрганиш ва эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмак кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.
Депутат Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович “маҳалла еттилиги” аъзолари аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиши, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини чуқур ҳис этган ҳолда масъулият билан иш олиб бориши зарурлигини қайд этди.
Ўрганиш якунида “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини янада ошириш, нуронийлар ва маҳалла фаолларининг ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш, аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотларга йўналтириш ва уларнинг ижросини депутатлик назоратига олиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 2