Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мактаб битирувчилари билан учрашув

Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутатлари Ж.Рахмонов, Б.Абдуллаев ва Б.Солиевалар тумандаги 23, 17, 9 ҳамда 21-умумталим мактаблари битирувчи ўқувчилари билан учрашдилар. Депутатлар - бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётида миллий юксалиш даври бошланмоқда. Айниқса, таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бераётганлиги хаммамизга яхши маълум. Жамиятимизда қайси соҳаси вакили бўлишидан қатъи назар, касбнинг моҳир устаси бўлиши муҳимдир. Зеро, малакали, етук кадр бўлиб етишиш учун бугун юртимизда барча шароитлар муҳайё эканлиги бўйича мактаб битирувчиларига тушунчалар беришди. 

Slide 1 of 17