Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XALQ DEPUTATLARI KARMANA TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYADA MASALALAR KO‘RIB CHIQILIB, SESSIYAGA KIRITISH TAKLIFI BERILD
янв.21
DOIMIY KOMISSIYADA MAHALLA NOMINI O‘ZGARTIRISH MASALASI KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
CHIQINDILAR MASALASI DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: SAYLOVCHILAR OLDIDA OCHIQ VA TIZIMLI HISOBOT
янв.21
NARPAY — YANGILANISH SARI QADAM
янв.21
Karmana tumani Kengashida Yoshlar maslahat guruhi faoliyati muhokama qilindi
янв.21
Deputatlik nazorati amalga oshirildi
янв.21
Deputat tomonidan Ko‘xnaqo‘rg‘on mahallasida xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KARMANA TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
Доимий комиссия йиғилишида деутатлар томонидан вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди

 Доимий комиссия йиғилишида деутатлар томонидан вилоятдаги
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди
 

  Жорий йилнинг 15 апрел куни халқ депутатлари вилоят
Кенгаши котибияти мажлислар залида халқ вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет,
тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий
комиссияси йиғилишида деутатлар томонидан вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндилар
билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ишлари батафсил муҳокама қилинди.
 

Муҳокама жараёнида вилоят Кенгаши ҳузуридаги эксперт,
ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари иштирок этишди. Муҳокамада чиқиндиларни бошқариш
ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси
бошлиғи Ш.Усмановнинг ҳисоботи тингланиб, депутатлар томонидан қизғин муҳокама
қилинди.
 

Йиғилишда вилоят Кенгаши депутатлари Н.Каримова,
А.Рахмонқулов, У.Ўрозбоев, О.Маматқуловлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндилар
билан боғлиқ хизмат кўрсатиш бўйича таърифларни ошириш аҳоли эътирозига сабаб
бўлмаслиги, шбу соҳада хизмат сифатини янада яхшилаш зарурлиги таъкидланди.
  

Slide 1 of 1