Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЎЗБЕГИМНИНГ МАРД ЎҒЛОНЛАРИ

Афғонистон. Бу сўз бугун жаҳон афкор оммаси учун “нотинчлик”, “жанг-у жадал”, сўзлари билан синоним тарзда қўлланилади. Бироқ бир пайтлар бу юрт ҳам тинч ривожланиш жараёнида бўлган. Афғон урушидан энг кўп жабр чеккан ҳудудлар Марказий Осиё республикалари бўлди. Жумладан, Ўзбекистондан 64 500 нафар йигит Афғон урушида иштирок этган ва улардан 1522 нафари ҳалок бўлган. 2500 нафардан ошиқроқ Ўзбекистонлик ногирон бўлди.

1988-йил 15-майдан бошлаб Афғонистондан қўшинлар чиқарила бошланди. 1989-йил 15-февралда охирги қисмлар Термиздаги Ҳайратон кўпригидан ўтди.

Бу урушда қатнашиб бўлган юртдошларимиз руҳи олдида доимо қарздормиз. Зеро, улар Ватан деб азиз умрларини фидо қилдилар.

Афғон уруши қатнашчилари бугун ҳукуматмиз томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Йиллар давомида сусайган эътибор, бугунги кунда ўзгача маъно касб этиб, уларнинг буюк жасорати Давлатимиз Раҳбари томонидан муносиб эътироф қилинмоқда.

Шу эътирофнинг бир намунаси сифатида бугун, 25-февраль куни Жондор туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Афғон уруши қатнашчиларининг Афғонистон ҳудудидан чиққанларининг 36 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ташкил қилинди.

Байрам тадбирида туман ҳоким ўринбосари Х.Бафоев, туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғи Ш.Насуллаев, Халқ депутатлари Жондор туман кенгаши котибият мудири И.Холов қатнашиб, афғон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан қизғин табрикладилар.

Шунингдек туман маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан бир пиёла чой устида ширин дийдор, барчанинг кайфиятига завқ бағишлади.

Slide 1 of 4