СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ 🚛
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Темиралиев ташаббуси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Себзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди. 🛣
Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш, транспорт қатновини яхшилаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган. ✨
Депутат С.Темиралиев амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда кўздан кечириб, қурилиш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши юзасидан тегишли масъулларга тавсия ва топшириқлар берди.