Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

СЎХЛИК АМИРАЛИ САИДБЕКОВ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАҲРАМОНИ СИФАТИДА ХОТИРАЛАРДА МАНГУ ҚОЛАЖАК

 СЎХЛИК
АМИРАЛИ САИДБЕКОВ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАҲРАМОНИ СИФАТИДА ХОТИРАЛАРДА МАНГУ
ҚОЛАЖАК
 

  

Ҳазрати Али
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби олдин
Иккинчи Жаҳон Уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи ҚАҲРАМОНИ Амирали Саидбеков номи
билан тилга олинарди. Мактабда қаҳрамон хотирасини абадийлаштириш мақсадида
Ҳазрати Али МФЙ кенгаш қарори асосида
бюст ҳам ўрнатилган.  

  

Бугун туман
ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида мазкур
мактабда ўрнатилган Хотира мажмуаси - Амирали Саидбеков бюсти пойига гуллар
қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман Кенгаши депутатлари, маҳалла
фаоллари, мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.
 

  

Амирали
Саидбековнинг ҳаёт йўли, қаҳрамонлиги яна бир карра ёдга олинди.
Шунингдек, 7-8 синф уқувчилари ҳам Хотира ва
қадрлаш кунига бағишлаб
тадбирлар
утказишди.
  

Slide 1 of 19