Yangiliklar

#JARAYON

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мутахассиси Гулзада Умарова маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги билан танишиш мақсадида тумандаги Гулистон МФЙда бўлди.

Ташриф давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.

Учрашувда “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Х. Жанхужаев ҳам иштирок этиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, хотин-қизлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

✔️Ташриф якунида мутасаддилар томонидан амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 3