Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашига мурожаат қилган бир гуруҳ фуқаролар муаммоси депутат И.Холов, Мустақиллик МФЙ раиси Ш.Норовалар томонидан жойида бориб ўрганилди. Мустақиллик МФЙ Юқори Мохончўл қишлоғида яшовчи фуқаролар уларга ҳисобланган ер солиқларининг кўплиги, фойдаланишга яроқсиз бўлган ер майдонлар учун камайтирувчи коэффициент қўлланилмаганлигини билдириб, кўп йиллардан буён суғорилмасдан партав ҳолатига келиб қолган ер майдонлари учун солиқлар адолатли ҳисобланиши кераклигини билдирдилар. Депутат мазкур масала юзасидан тушунтириш бериб, ушбу масала депутатлар муҳокамасига киритилиб, белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилишини билдирди.