Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Қувондиқ Сафаров томонидан тумандаги “Пўлоти” маҳалласида солиқ инспектори фаолияти ҳамда маҳаллий бюджет тушумлари ҳолати ўрганилди.
Маълумотларга кўра, маҳаллага бириктирилган солиқ ходими Нарзуллаев Жавлонбек Қаҳрамон ўғлининг ахбороти асосида 2025 йил учун ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жами 1 млрд. 638 млн. сўм ҳисобланган.
“Пўлоти” МФЙда жами 1 831 та солиқ тўловчи хонадон мавжуд бўлиб, ҳисобланган солиқларнинг 1 млрд. 463 млн. сўми ҳозирги кунгача ундирилган.
Маҳаллий солиқ тушумларининг 10 фоизини ташкил этувчи 146,3 млн. сўм маблағдан маҳалланинг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида мебел жиҳозлари, кондиционер, компютер харид қилиниб, 1км масофадаги пиёдалар йўлагини бетонлаштириш режалаштирилган.